Кўчалар уч мамлакат байроқлари билан безатилган Қўқондаги Худоёрхон саройи қаршисида меҳмонлар карнай-сурнай садолари, миллий лапарлар, куй-қўшиқлар билан кутиб олинди.
Кўтаринки кайфиятда бошланган саёҳат давомида қўқонлик ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, хон саройи, унинг тарихи ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар берилди.
1863-1873 йилларда Қўқон хони Худоёрхон ўзига сарой-қўрғон қурдиради ва у ўрда деб номланади. Мазкур тарихий ёдгорлик дастлаб 3 та қисм ва 114 хонадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда фақатгина сўнгги қисми ва 19 та хона сақланиб қолган.
Делегация вакиллари Ўрдани айланиб, муштарак тарихга оид экспонатлар билан танишдилар, Худоёрхон ҳаёти билан боғлиқ саҳна чиқишларини томоша қилишди.