Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси Б.М. шаҳар ҳудудида жойлашган автобекатни «Ақлли бекат» сифатида фойдаланиш учун лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, лойиҳа ташаббускори М.С.дан 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.