Қўқон ва Мўйноқ шаҳарларидаги иккита ҳудудий аэропортлар рейсларни қабул қилишга тайёр.

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Қўқон — Тошкент, шунингдек, Мўйноқ — Нукус йўналишларида ҳаво қатнови йўлга қўйилади.

Парвозлар енгил L-410 самолётларида амалга оширилади.

Тошкент — Қўқон — Тошкент йўналишида қатновлар ҳар куни амалга оширилади:

Тошкентдан учиш соат 11:30да,

Қўқонга қўниш соат 12:30;

Қўқондан учиш соат 13:00да, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

Нукус — Мўйноқ — Нукус йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Нукусдан жўнаб кетиш соат 09:00да, Мўйноқга етиб келиш 09:35; Мўйноқдан жўнаш соат 10:05да, Нукусга етиб келиш 10:40.