Унда Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 200 га яқин энг сара полвонлар иштирок этмоқда.
Жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 216 миллион сўмни ташкил этади.
— Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашнинг халқаро спорт майдонларида йилдан йилга нуфузи ошиб бормоқда, — дейди Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров. — Қўқон шаҳрида илк бор ташкил этилган ушбу жаҳон чемпионати юқори савияда ўтишида яқиндан кўмакчи бўлаётган Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар ҳокимликларига, вилоят прокуратурасига, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармасига, шунингдек, сектор раҳбарларига ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Илҳом Раҳмонов