Танловда уч кун давомида 216 нафар иштирокчи ўзаро беллашди. Унда иштирокчилар учун театр томошалари, кечки концерт дастурлари, шаҳар бўйлаб саёҳатлар ташкил этилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан 24 нафар иштирокчи 1-ўрин, 33 нафари 2-ўрин, 40 нафари 3-ўрин билан тақдирланди. Ғолибларга вазирликнинг махсус эсдалик совғалари топширилди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.