Мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, чақнаш содир бўлган хонадонда уй эгаси газ плитасидан фойдаланиш жараёнида носоз ва ностандарт шланг ишлатган. Айнан шу омил газ сизиб чиқишига ва оқибатда фожиали ҳолатга сабаб бўлгани таъкидланди.

ФВВ ахборотида аҳолига яна бир муҳим жиҳат — газ аниқловчи анализатор қурилмасидан фойдаланиш зарурлиги эслатилди. Қайд этилишича, агар хона ичига газ сизиб чиқса, ушбу қурилма блокираторга сигнал юборади. Натижада блокиратор автоматик тарзда тизимни тўхтатиб, газ манбаини ўчиради.

Мутахассислар бундай автоматлаштирилган тизимлар энг хавфсиз ечимлардан бири эканини таъкидлаб, фуқароларни газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.