“Қўқон механика заводи” АЖ қошида ташкил этилган Касбга ўқитиш инновацион марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этди.
Ўқув марказида металлга механик ишлов бериш, пайвандлаш иши, электромонтажчи касблари бўйича таълим жаҳон стандартларига жавоб берадиган ўқув дастурлари асосида олиб борилади.
Машинасозлик деталларини лойиҳалаштириш, махсус дастурлар ёрдамида чизмаларни ва тайёрланиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда рақамли бошқарувдаги дастгоҳларда ушбу деталларни тайёрлаш жараёни ўргатилади.