Мактаб жамоаси томонидан мавжуд шароитдан унумли ва самарали фойдаланган ҳолда хорижий давлатлар тажрибаси асосида турли хил махсус ўқув хоналари яратилган.

Ўқувчиларни ижтимоий-маиший ҳаётга тайёрлов хоналари билан танишилгандан сўнг таълим сифатини ошириш мақсадида мактабга телевизор, проектор, компьютер тақдим этилди. 

Масъул ходимларга ушбу мактаб тажрибасини бутун республика махсус мактаб-интернатларига оммалаштириш мақсадида 5-сон махсус мактаб-интернатга келиб ўрганишлари бўйича топшириқ берилди.

Маълумот учун: ушбу мактаб давлат дастури доирасида таъмирланиши белгиланган.