“Ўзбекистон физиклар кенгаши”нинг раиси, таниқли олим Қодир Ғуломов ҳамда профессор, ЎзРФА академиги Комил Муқимовлар Қоракўл туманидаги Академик лицейига ташриф буюрди.

“Уч авлод учрашуви” доирасида ташкиллаштирилган ушбу ташриф мактаб жамоаси учун ҳақиқий байрамга айланди.

Меҳмонлар ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга ўзларининг илм йўллари, ҳаётларида содир бўлган ибратли ва ёрқин хотираларидан сўзлаб беришди. Илмнинг қиймати, адабиёт ҳамда аниқ-фанлар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўқувчиларнинг илм-фанга қизиқишларини оширишди.