Қоракўл туманида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва оилавий даромадини ошириш мақсадида жами 1 минг 172 нафар хотин-қизларга жами 15 миллиард 282 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Уларнинг 483 нафарини ижтимоий ҳимояга муҳтож,  «Темир» ёки «аёллар дафтари» га киритилган хотин-қизлар ташкил этади. Ушбу хотин-қизларга 4 миллиард.26 миллион сўм  имтиёзли кредитлар  иссиқхона, чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик ва турли хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида ажратилди.  Туманининг "Тожикент" маҳалласида "Aёллар дафтари"даги  Феруза Aкмуродова 60 миллион сўм кредит эвазига 5 сотих иссиқхона ташкил этди.

Ушбу ташаббуси орқали Ф.Aкмуродова турмуш ўртоғи, ўзи ва қизининг бандлигини таъминлаб, 4 тоннадан ортиқ помидор етиштирди. Шунингдек, Дилноза Расулова 27 миллион кредит эвазига 7 та замонавий тикиш машинаси сотиб олди ва ҳозирда ўзи бошчилигида  8 нафар хотин-қизлар бозор талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлик билан шуғулланяпти, деб хабар беради Қоракўл туман ҳокимияти матбуот хизмати.