Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги мактабларнинг ички кўринишлари Финляндия тажрибаси асосида безатилмоқда.
Айни кунларда эса, тумандаги умумтаълим мактабларини янги 2023-2024 ўқув йили учун тайёрлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Энг асосийси эса, янги ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг ички кўринишларини Финляндия тажрибаси асосида безатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аслида бу жараёнга жорий йилнинг бошидаёқ киришилган эди.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Финляндия тажрибаси асосида безатишнинг ўзига хослиги нимада? Нега, айнан Финляндия тажрибаси қўлланилмоқда?
– Финляндия тажрибасига кўра, мактабдаги ҳар бир жой ўқувчилар учун ўрганиш жойи бўлиши керак,, дейди, – туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ҳамза Эллиев.
- Мисол учун, деворлар, зинапоялар, стол стулларнинг шакллари, фойеларнинг безатилишидан ҳам ўқувчи ўзи учун керакли билим олмоғи лозим. Бу ўқувчининг тафаккурига ва ақлий салоҳиятининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Нима ҳам дердик, изланиш ва интилишлар янги имкониятларнинг дебочасидир.
Демак, янги ўқув йилидан мазкур тумандаги барча мактаблар ўз ўқувчиларини янгича қиёфа билан кутиб олади.
Гулчеҳра ДУРДИЕВА,
“Янги Ўзбекистон” мухбири