Қоракўл туманида жорий йил 5 минг 626 гектар майдонда ғалла экилди. Давлатга 13 минг 787 тонна ғалла маҳсулотини етиштириш режалаштирилган. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли олиб борилиши ва ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилган.
Қоракўл туманида жорий йил 5 минг 626 гектар майдонда ғалла экилиб, 13 минг 787 тонна ғалла маҳсулотини етиштириш режалаштирилган. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли олиб борилиши ва ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди. Туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари ғалладан мўл ҳосил олиб, шартнома режаларини бажармоқда.
Тумандаги “Қозон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Очил бобо” фермер хўжалиги давлатга ғалла топшириш режасини бажарди. Фермер хўжалиги 35 тонна ғалла топшириб, давлат режасини 103 фоизга бажарди. Ҳосилдорлик гектарига 70 центнердан тўғри келди.
Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.