Семинарда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси, бошқармалари мутасадди вакиллари, осеменаторлар, фермер хўжаликлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

Мутахассислар маълумотида келтирилишича, мамлакатимизда ўтган асрнинг 50 йиллари охирида кириб келган ва “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси ташкил этилган. Корхона директори, Олимжон Маматқуловнинг сўзларига кўра, айни кунда корхонада Симментал, Голштейн, Швиц, Англер, Ангус, Бушуев каби зотларга мансуб наслдор буқалар парвариш қилинмоқда. МАзкур муассаса нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё республикаларида ягона ҳисобланаркан.

Бугун “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси дунёнинг шу соҳага ихтисослашган машҳур компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Компания наслли буқалардан олинган уруғ(сперма)ларёрдамида сунъий уруғлантириш технологиясини ҳаётга татбиқ этишда давом этмоқда. Корхона ходимлари мунтазам хориж давлатларига хизмат сафарларига юборилиб, сунъий уруғлантириш технологиясидаги янгиликлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш маҳоратларини ошириб келмоқда.

Семинар давомида мутахассислар томонидан қорамоллар наслини янада яхшилаш, чорвачиликда юқори маҳсулдорликка эришиш ва ҳайвонлар касалликларининг олдини олишда сунъий уруғлантиришнинг аҳамияти хусусида фикр – мулоҳазалар, сўнгги тажрибалар ва уларнинг натижалари хусусида мулоқот қилдилар.

Мутахассислар томонидан анжуман давомида чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантиришнинг афзал жиҳатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ахборот хизмати