Нукус шаҳридаги Савдо-саноат палатаси биносидаги ҳунармандчилик галереясида “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ташаббуси билан таклиф этилган Германиянинг Масконтур (Mascontour) консалтинг компанияси туризм бўйича экспертлари Мартин Петрих ва Като Йорк билан Нукус шаҳар ва Нукус тумани фаол ҳунармандлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантиришда ҳунармандлар салоҳиятини ошириш ва яқин кунларда ишлаб чиқиладиган Қорақалпоғистон Республикаси харитасида ҳунармандларнинг жойлашув локацияларини жойлаштириш, шунингдек харитани меҳмонхоналар, аэропорт, темир йўл вокзаллари, музейларга тарқатиш борасида ишлар олиб борилишини айтиб ўтилди.
Чет элдан келган туристлар ҳунармандларни тўғридан–тўғри харита орқали қийналмасдан топиб боришига имконият яратилади.