Янги очилган оилавий меҳмон уйлари эгаларини маҳаллий ҳокимият томонидан якка тартибдаги тадбиркорлик сифатида рўйхатдан ўтказилди ва оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритди. Уларга тегишли гувоҳномалар топширилди.

Энди ушбу маҳаллаларда яшовчи оилавий меҳмон уйлари эгалари ўз меҳмон уйларида сайёҳларни қонуний тартибда қабул қилишлари мумкин бўлади.

Мазкур маҳаллаларда оилавий меҳмон уйларининг очилиши маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ички туризмни ривожлантириш йўлида хизмат қилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.