2022 йил январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индексида 5 та ҳудуд бўйича ўсди, қолган 9 та ҳудуд бўйича ушбу индекснинг камайиши қайд этилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2022 йилнинг январь ойида 882 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 11,8 фоизга пасайди. Лекин бу индекс ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга ўсган.
Жумладан, жорий йилнинг январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 11,8 фоизга камайиб, 882 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
— хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 27,5 фоизга озайган;
— фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,6 фоизга ортган;
— товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 5,6 фоизга камайган;
— товар белгилари бўйича компонент 3,9 фоизга пасайган.
2022 йил январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индексида 5 та ҳудуд бўйича ўтган ойга (2021 йил декабрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Қорақалпоғистон Республикасида (34,3%), Самарқанд (28,3%) ва Сурхондарё (27,3%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш юз берган.
Шунингдек, 9 та ҳудуд бўйича ушбу индекснинг камайиши қайд этилган бўлиб, жумладан, Қашқадарё (- 25,9%), Жиззах (- 20,0%), Бухоро (- 16,7%) ва Хоразм (- 14,9%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилди.