Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг Тошкент вилоятига саёҳати уюштирилиши кўзда тутилган.
Бугун Тошкент Жанубий вокзалига Мўйноқ тумани ва Нукус шаҳридан 308 нафар ўқувчи ёшлар етиб келди.
Улар Тошкент вилоятининг хушҳаво манзилидаги оромгоҳда таътил вақтларини мароқли ўтказишади.
Ўн икки кун давом этадиган мазкур дам олиш дастури учун қизиқарли кун тартиби шакллантирилган.
Айни вақтда болажонлар улар Бўстонлиқ туманидаги “Гулзор” оромгоҳига жойлаштирилмоқда.
Меҳмонларни вокзалда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бобожонов бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олишди.