Улар 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтадиган Ўзбекистон чемпионатида 9 та вазнда ўғил болалар, 8 та вазнда қизлар ўртасида ўзаро беллашади. Бугун кун мобайнида жамоалар чемпионат олди ўтказиладиган мандат комиссиясининг йиғилиши, ҳакам ва мураббйлар учун бўладиган семинар машғулотларида иштирок этишади.

Эртага, 6 май кунидан эса Ўзбекистон чемпионатига расман старт берилади.

Мусобақаларда ўсмирлар 50, 55, 60, 66, 73, 81, 90, 100, +100 килограмм вазн тоифаларида гиламга чиқсалар, барчиной қизларимиз 44, 48, 52, 57, 63, 70, 78 ҳамда +78 оғирликда ғолиблик учун курашади.

Нукус шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида кечадиган муросасиз беллашувлар 8 майга қадар давом этади.