Бу уларнинг ҳукумат томонидан белгиланган қатор имтиёзлардан фойдаланишида қийинчиликлар келтириб чиқараётган эди. Туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан маҳаллада олиб борилган ўрганиш ишлари давомида аниқланган мазкур муаммо бартараф этилиб, оила қонуний никоҳдан ўтказилди. Шунингдек, уларнинг фарзандларига ҳам туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилди.

Айтиш жоизки, тумандаги барча маҳаллаларда ФҲДЁ бўлимлари томонидан тизимли ўрганиш ва тарғибот тадбирлари ўтказиб келиняпти. Жараёнда аниқланган муаммоли ҳолатлар фуқаролар фойдасига ҳал қилиниб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиши йўлга қўйилган.

Ана шундай чора-тадбирлар доирасида «Камардон» маҳалласидаги 7 нафар лўли миллатига мансуб вояга етмаганларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилди. Шунингдек, шаръий никоҳ асосида тузилган қатор оилаларнинг никоҳи қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояга олинишида амалий кўмак берилди.

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати.