Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 800 дан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб бел олиш курашининг ҳалқа – чалиш, чалиш ҳамда уч курашнинг яктакли йўналишлари бўйича мусобақалар якунланиб, ғолиблар номи аниқланган бўлса, мусобақанинг сўнгги кунида уч курашнинг яктаксиз ва ҳалқа йўналишларида ҳам кучлилар сараланди. Демак муросасиз тарзда ўтган Ўзбекистон чемпионатининг мазкур йўналишларида ўз вазн тоифаларига кўра олтин медалга сазовор бўлган спортчилар билан танишинг.

Уч курашнинг яктаксиз йўналиши:

Ўғил болалар

50 кг. – Нозимжон Комилов (Андижон)

54 кг. – Ҳусанбой Муҳаммаджонов (Андижон)

58 кг. – Сардор Комилов (Андижон)

62 кг. – Жамолиддин Йўлдошев (Жиззах)

66 кг. – Диёрбек Абдусаломов (Андижон)

70 кг. – Шоҳсултон Абдусатторов (Жиззах)

74 кг. – Юсуфали Ғанижонов (Жиззах)

78 кг. – Муҳаммадали Тиловолдиев (Андижон)

82 кг. – Достон Абдумажидов (Андижон)

86 кг. – Азамжон Мамасолиев (Андижон)

90 кг. – Ҳусниддин Жалолов (Жиззах)

96 кг. – Расулжон Абдумўминов (Фарғона)

+96 кг. – Аманбой Утарбоев (Тошкент в.)

Қизлар

48 кг. – Гулсанам Тошмаматова (Наманган)

52 кг. – Муҳаббат Муродова (Наманган)

56 кг. – Гулҳаё Одилова (Андижон)

Мутлоқ вазн. – Муаззам Султонова (Фарғона)

Уч курашнинг ҳалқа йўналиши:

Ўғил болалар

50 кг. – Асадбек Тўхтасинов (Фарғона)

54 кг. – Ҳасанбой Мамажонов (Фарғона)

58 кг. – Элбек Йўлдошев (Сурхондарё)

62 кг. – Ойбек Орифбоев (Жиззах)

66 кг. – Аслиддин Умаров (Сурхондарё)

70 кг. – Лазиз Ҳожимуродов (Жиззах)

74 кг. – Қудрат Алланиёзов (Сурхондарё)

78 кг. – Фаррух Туропов (Сурхондарё)

82 кг. – Самандар Абдусалимов (Сурхондарё)

86 кг. – Азамат Абдуманонов (Фарғона)

90 кг. – Асадбек Бадалов (Тошкент в.)

96 кг. – Илҳом Одилов (Наманган)

+96 кг. – Нодир Жўраев (Сирдарё)

Мутлоқ вазн. – Асилбек Қоржовов (Сурхондарё)

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.