Тошкент метрополитени матбуот хизмати бу бўйича кунлик статистикани маълум қилди.

Тиғиз вақтларда оралиқ интерваллари эса қуйидагича ташкил қилинмоқда:

  • «Чилонзор» йўналишида 1,5-2 дақиқа;
  • «Ўзбекистон» йўналишида 3 дақиқа;
  • «Юнусобод» йўналишида 4 дақиқа;
  • «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида эса 8 дақиқа.

Шунингдек, йўловчилар сонининг ортиши сабаб тиғиз вақтларда метрополитенда мавжуд бўлган барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Мавжуд 50 та метро бекатларда масъул ходимлар бириктирилган. Бундан ташқари, заҳира поездлари ҳам шай ҳолатда.