Шу кунларда Қоровулбозор туманидаги деҳқон бозорини қайта қуриш ишлари авж паллага кирган. Янги деҳқон бозорини тўлиқ реконструкция қилиш ва замонавий кўринишга келтириш Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017–2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Натижада 17 та савдо ўрнига эга бўлган очиқ павильон ва 32 та икки қаватли савдо дўкони, шунингдек,  гўшт, сут, балиқ, мева-сабзавот, нон, қандолат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган алоҳида павильонлар қуриб, фойдаланишга топширилади.

Қисқа айтганда, янгиланадиган деҳқон бозорида тадбиркор, фермер ва деҳқонларга ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотишлари учун шарт-шароит ҳозирланади. Ва бу замонавий деҳқон бозори қоровулбозорликлар учун ўзига хос байрам совғаси бўлади.