Фестивал доирасида “Ўзбекистон киноси кунлари” ҳам бўлиб ўтади.

Кинофестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев бошчилигида ўзбек кино юлдузлари, актёрлар ва режиссёрлар иштирок этишди. 

Бу йил “Қўрқут ота” V халқаро кинофестивалида Аюб Шаҳобиддиновнинг “Баҳорни қувиб”, Нусрат Ҳусановнинг “Шамсиқамар”, Дониёр Шокировнинг “Жадид маърифати”, Саидаълохон Масъудхоновнинг “Вали Ғафуров – игна билан ёзилган роман” фильмлари йўналишлар бўйича ғолибликка асосий даъвогарлар рўйхатидан жой олган.

Фестивалга 10 га яқин давлатдан 50 зиёд фильм тақдим этилган.