Энг эътиборлиси, тамомила янгилик бўлган янгича инфратизилма — велосипед йўлакчалари ҳам қуриляпти.
Кўчалар кечалари ҳам кундуздек чарағон бўлиши учун 75 та тунги ёритқич устунлари ўрнатилди. Тўртта “ақлли бекат” ўрнатилиб, ишга туширилди.
Туман марказининг меъморий қиёфасини замонавий ҳолатга келтиришдек ишларни “Шамс” хусусий корхонаси қурувчилари амалга оширмоқда. Айни пайтда туман маркази аҳолиси таклифларидан келиб чиқиб, ички транспорт йўналиши йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Бу янгиланишлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мевалари дейиш мумкин.
Қўшкўпирликлар истиқлол байрамини чинакамига шаҳарликлардай нишонлашлари аниқ.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири