Учрашув давомида Инновация, технология ва стратегия марказининг бош директори жорий этилаётган замонавий таълим услублари, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малакасини ҳамда ёшларнинг билим олишга қизиқишини ошириш мақсадида ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида, Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази директори ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ишлаб чиқилган видеоконтент ҳамда таълим соҳасининг кўп йўналишини рақамлаштириш учун яратилган веб платформалар билан танишиб чиқиб, келгусида ҳамкорликда бундан ҳам илғор лойиҳалар ишлаб чиқиш истагини билдирди.
Меморандум юртимизда халқ таълим соҳасини рақамлаштириш йўлида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларни жорий қилиш, тадбирлар ташкил этиш учун қулай шарт-шароит яратиш, таълим тизимига инновацион ғоялар, рақамли технологиялар ва янги ташаббусларни татбиқ етиш ва бошқаларни кўзда тутади.
Ушбу меморандум бўйича ҳамкорлик қатор имкониятларни тақдим этади. Жумладан, томонлар халқ таълими ва IT соҳаларида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Шунингдек, таълим соҳасида инновацион технологияларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва тарғиб қилиш бўйича қўшма тадбирларни ташкиллаштириш, халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларда иштирок этиш, халқ таълими тизимида қўшма инновацион илмий-тадқиқот лойиҳалари ва таҳлилий ишларни ташкил этиш, ўзаро манфаатли қўшма анжуманлар, томонларни қизиқтирган масалалар бўйича илмий семинарлар, амалий машғулотлар, академик машғулотлар, маҳорат дарслари, тренинглар, давра суҳбатлари ва анжуманлар ташкиллаштириш шулар жумласидан.