Сирдарё вилоят ҳокимлигида Гулистон шаҳридаги тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “CHELEBI TEXTILE” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг хорижий ҳамкори Саваш Челеби (Туркия) билан лойиҳанинг келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.

Корхона 2023 йилда қўшимча 7,7 млн АҚШ доллари инвестиция киритиш орқали фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. Режадаги лойиҳага кўра 500 иш ўрнига эга янги тикувчилик фабрикасини қуриш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, йиллик экспорт ҳажмини 20,0 млн АҚШ долларига етказиш кўзда тутилган.

Дастлабки музокарада Гулистон шаҳар ҳудудидан корхонага янги бино ва иншоотлар қуриш учун ер майдони ажратиш масаласи кўриб чиқилди.

Лойиҳа учун зарур ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги Фармонига асосан ер майдонларини ажратиш “E-auksion” электрон савдо платформасида очиқ танлов орқали ажратиб берилиши келишиб олинди, дея ёзади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.