Бор экан:

- Қўй – кўз қорачиғи тўғри тўртбурчак шаклида бўлган саноқли мавжудотлардан бири.

- Қанчалик ғалати кўринмасин, тажрибалар қўйлар ажойиб хотирага эга эканлигини кўрсатди.

- Қўйларда эшитиш қобилияти жуда яхши, шу сабабли улар кескин товушдан қўрқади.

- Қўйлар узоқ вақт ёлғиз яшай олмайди. Подадан айри қолса, улар ваҳимага тушади ва вақт ўтган сари бу ваҳима кучаяверади.

- Дунёда жами олти юзта атрофида қўй зоти мавжуд.

- Ҳозирга қадар олимлар қўй жунининг сифати ва иссиқликни сақлаш хусусияти аслидан қолишмайдиган синтетик аналогини ярата олишмаган.

- Очиқ жойга чиқиб қолган қўй подаси чўчиб, тўпланиб олади. Тўсиқ ёки девор мавжудлиги эса, уларни тинчлантиради.

- Катта ёшли қўйдан бир мартада 10 кг.гача жун олиш мумкин.

- Энг узоқ умр кўрувчи қўйлар – қор қўйлари, улар 22-24 йилгача яшаши мумкин.

- Энг қиммат зотли қўйнинг бир донаси миллион доллардан қимматроқ туради.

Маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган.