Шу вақтда унинг олдига “Феруз”, “Наврўз”, “Исмоил” ва “Исроил” исмли шахслар келиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдорида бўлган пулларини олиб қўйган ва воқеа жойидан яширинган, дея хабар беради ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими.
Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни содир этганликда айбланиб, Тошкент шаҳар Миробод тумани Қўйлиқ мавзесида яшовчилар – 1984 йилда туғилган Х.И., 1986 йилда туғилган Х.Ф. ҳамда 1978 йилда туғилган Х.И. қўлга олинган.
Ушланган шахслар билан олиб борилган тергов олди суриштирув ишлар натижасида, улар Ф.А.ни 7-8 йилдан бери танишини, аризачи улардан доимий равишда мева олиб кетиб, 4.000.000 сўм миқдорида қарз бўлиб, 2 йилдан бери бермасдан қочиб юргани, сўнг шу йилнинг 14 ноябрь куни соат 10.00 да аризачини кўриб қолганларида, у билан низолашиб, ёнида бўлган 400 АҚШ доллар миқдоридаги пулларини олиб қўйишганини билдирган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тўпланиб, Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилди.