Тадқиқотда юқори аниқликка эга электрон микроскопдан фойдаланилди, бу қўзиқорин экстракти таркибий қисмлари янги нейрон алоқаларни шакллантириш учун мия ҳужайраларини қандай рағбатлантирганини аниқлаш имконини берди. Ушбу кашфиёт мазкур қўзиқорин таркибидаги фаол моддаларни Альцгеймер касаллиги каби нейродегенератив касалликларнинг олдини олиш ва ҳатто даволашда қўллаш имконини беради.
Фредерик Меньенинг ҳамкасби доктор Дэ Хи Ли иммунитетни мустаҳкамлаш ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун Хитой халқ табобатида Hericium erinaceusнинг шифобахш хусусиятларидан асрлар давомида кенг фойдаланиб келинаётганини таъкидлади, деб хабар беради techcult.ru.