Қозоғистон ишбилармонларига охирги йилларда Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж тароғи ривожи, эришилган натижалар ва келгусида тармоқни икки давлат ишбилармонлари билан ҳамкорликда ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди.
Тақдимотдан сўнг Қозоғистон ишбилармонлари томонидан республикамизда яратилган шароитлар, соҳани бошқарув услуби, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти бўйича қизиқишлар билдирилди. Шунингдек, бир қатор тадбиркорлар томонидан ўзбек маҳсулотларини йирик савдо комплексларига етказиб бериш, дизайн ва мода йўналишида икки давлат урф-одатлари ва маданиятини инобатга олган ҳолда коллекциялар яратиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари тажрибасини ўрганиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.