«Навбатдаги масала — мамлакатни рақамлаштириш. Тўлиқ ва қисман локдаун шароитида кечган ҳаёт бу соҳада кўплаб ечимини топмаган муаммолар борлигини кўрсатди. Ўтган йили мен хизматларни рақамлаштиришни 90 фоизгача етказишни топширгандим. Қамровни нафақат фоизларда, балки энг керакли хизматлардан реал фойдаланиш даражасини ҳам ошириш лозим», — деди Қосим-Жўмарт Тоқаев.
Қозоғистон президенти мамлакат фуқароларининг 70 фоизи смартфонлардан фойдаланишига, йирик банклар, интернет-майдончалар эса мобил сервислар ҳисобига кенгайиб бораётганига ҳам эътибор қаратди.
«Шунинг учун ҳам барчаси смартфонларга ўтиши шарт. Давлат органлари рақамли форматдаги барча асосий ҳужжатларнинг юридик тан олиниши тенг аҳамиятлилигини таъминлашлари керак. Ҳукумат давлат хизматларини олишда биометрик идентификацияни жорий этди. Бу тизимни иқтисодиётнинг барча соҳаларида фаол ривожлантириш лозим. Бу масалаларнинг ҳаммаси 2021 йилда ечимини топиши керак», — деди президент ўз топшириғида.
Қозоғистон раҳбари интернетга уланиш реал тезлиги ва ишончлилиги пастлиги, операторлар тариф режаларини тинмай ошираётгани муаммосини ҳам тилга олган ва ҳукуматга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида тегишли топшириқлар берган.