Улар дастлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи билан танишиб, ўзбек адабиёти ҳақида маълумотларга эга бўлди.
Шундан сўнг меҳмонлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Sharq yulduzi”, “Звезда Востока”, “Yoshlik”, “Jahon adabiyoti” журналлари жамоалари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Самимий гурунг давомида ўзаро тажриба алмашиш, ўзбек-қозоқ адабий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида фикрлар тингланди.
Давра суҳбати сўнггида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид меҳмонларга уюшма ҳомийлигида чоп этилган китоблар ва эсдалик совғаларини топширди.
Шундан сўнг меҳмонлар Адиблар хиёбонини томоша қилди. Юртимизда адабиётга берилаётган бундай эътибордан ҳайратланишди.