Заҳарланишнинг илк ҳолатлари 6 сентябрь куни кузатилган. 

Дастлаб 58 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилган, 9 сентябрга келиб эса уларнинг сони 460 нафарга етган.

Улардан 83 нафари касалхонага ётқизилган, иккитаси реанимацияда. Барча жабрланганларнинг аҳволи ижобий динамика билан барқарор деб баҳоланмоқда. Икки бола реанимациядан умумий палатага ўтказилган, дейилади хабарда.

Мамлакатдаги барча мактаб ошхоналарида текширувлар ўтказилади. Ҳукумат заҳарланиш аломатлари билан келган барча болалар зарур тиббий ёрдам, жумладан, психологик ёрдам олишини маълум қилган.