Унда нефть ва газ саноати истиқболлари, амалдаги вазият ва соҳани ривожланишига таъсир этувчи омиллар соҳа мутахассислари томонидан кенг муҳокама қилинди. Конференция давомида нефть ва газ соҳасини кам углеродли саноатни татбиқ этиш сиёсатидаги ривожланиш истиқболлари, энергетика соҳасига яшил технологиялар ва ESGни татбиқ этиш таъсирлари мавзуларида маърузалар қилинди.

Бундан ташқари, нефть ва газ соҳасини ривожлантириш, модернизация ва технологияларни такомиллаштириш, нефть ва газ соҳасига инвестициялар жалб этиш имкониятлари, сунъий интеллектнинг нефть ва газ саноатига жорий этиш самарадорлиги, тажрибалари, экологик ва саноат хавфсизликни таъминлашда янгича ёндашув, замонавий технологиялар каби мавзуларда ҳам муҳокамалар ўтказилиб, соҳа экспортлари маълумот ҳамда янгиликлардан хабардор бўлди.

Тадбирда мутахассислар томонидан бизнесни истиқболли ривожлантириш учун қулай шароитлар, халқаро инвесторлар учун жозибадор таклифлар, соҳадаги мавжуд муаммолар ва бозордаги тенденциялар муҳокама қилинди. Соҳа мутахассислари ўзлари орттирган тажриба ҳамда кўникмалари бўйича тегишли тавсияларни таклиф қилди.

Конференция доирасида иштирокчилар нефть ва газни геологик қидирувидан тортиб қайта ишлаш босқичларигача бўлган поғоналарда жорий этилган янги технологиялар ва истиқболли лойиҳалар бўйича янгиликлар билан танишиш билан бир қаторда, энергетика соҳасида декарбонизация ва яшил энергоресурсларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инновацион сунъий интеллект ишланмаларини нефть ва газ саноатига жорий этиш афзалликлари ҳамда ўзига хос жиҳатлари, ўрта ва узоқ муддатларда углеводород хом ашёларининг инсониятга хизмат қилиш истиқболлари ва шу каби ҳозирги кунда соҳа учун долзарб бўлган маълумотларга эга бўлди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари конференцияда иштирок этаётган хорижий потенциал ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди. Тегишли йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўрганишларни олиб боришга келишиб олинди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.