Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бунинг оқибатида Марказий Осиё ягона энергетика тизимида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам частота тушишлари кузатилди.
Авариявий ҳолатни бартараф этиш мақсадида айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар киритилди.
Маълумотларга кўра, шу куннинг ўзида 500 кВли электр узатиш линиясидаги носозлик бартараф этилган ва истеъмолчилар таъминоти тикланган.