«Қарағанда фармацевтика комплекси «Гам-КОВИД-Вак» коронавирус инфекциясига қарши «Спутник V» вакцинасини Қозоғистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олиш амалиётини якунига етказди», — деб хабар берилган КФК пресс-релизида.

Хабарга кўра, 13 февралда вакцинанинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги ҳақида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт ташкилотининг хулосаси чиққан.

Мазкур маълумотга кўра, рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ва фармацевтик назорат қўмитасига буюртма юборилган.