Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати республика Бош вазири Олжас Бектенов раислигида тошқинга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича республика штабининг йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.
“Фавқулодда вазият зоналаридан жами 11 306 киши эвакуация қилинди, 5 456 киши вақтинчалик жойлаштириш марказларида бўлиб турибди”, дейилади хабарда.
40 та сув ювиб кетган йўллар, кўприк ва 39 та йўл қопламаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Транспорт алоқаси бўлмаган аҳоли пунктлари билан алоқа ўрнатилмоқда, ҳокимликлар томонидан зарур озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари таъминланди. Фавқулодда вазиятлар зоналарида аҳолига туну-кун ёрдам кўрсатилмоқда, жумладан, самолётлар жалб қилинган. Ишга 7 мингдан ортиқ одамлар, 2 мингдан ортиқ техника, жумладан, сув насослари, кемалар ва самолётлар сафарбар этилган”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Сув омборлари ва дарёларнинг тўлдирилиши назорат қилинмоқда.
Сув тошқинлари оқибатида вайрон бўлган уй-жойларни тиклаш ва қуриш учун ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг захираларидан маблағлар ажратилади.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ақтўбе, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Абай, Улитау ва Ақмола вилоятларининг бир қанча ҳудудларида сув тошқини туфайли маҳаллий миқёсда фавқулодда вазият эълон қилинган, деб хабар беради report.az.