Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилади.

«Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.