Иманбек Зейкенов мактабни битиргандан сўнг Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Ақсу шаҳрида темирйўлчи мутахассислиги бўйича ўқиган ва шу йўналишда ишлаган. Бўш вақтида мусиқа билан шуғулланган йигитнинг ишлаган ремикс қўшиғи YouTube видеопорталида миллионлаб марта кўрилади. «Billboard Hot 100» рейтингининг илк бешталигига киради.
Шундан сўнг, йигит назарга тушиб, унга Россиядаги «Effective records» овоз ёзиш ширкатидан ҳамкорлик қилиш ҳақида таклиф келади. «Saint Jh» тахаллуси билан ижод қилувчи реппер қўшиқчи Карлос Ст. Жон Филлипснинг 2016 йилда яратган «Росес» қўшиғини 2019 йилда ремикс қилади. Қўшиқ машҳур бўлиб кетади.
«Мусиқачи эришиши мумкин бўлган энг яхши мукофот. Биз буни уддаладик», - деб ёзиб қолдирган Иманбек Инстагармдаги саҳифасида.