Ангрен  шаҳрида  Қозоғистоннинг  “Астана дипломатик клуби”  ОО делегацияси ишбилармон доира  вакиллари ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси,  вилоят Туризм Департаменти мутасаддилари ўртасида учрашув  бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад  - Тошкент вилояти ҳудудида Қозоғистон ва Ўзбекистон  давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат,  дўстлик  ва қардошлик  ришталарини янада мустаҳкамлаш, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, савдо иқтисодий соҳаларда самарали ҳамкорлик алоқаларини олиб боришдан иборат.

Тадбир доирасида  Қозоғистоннинг етакчи инвесторлари ва блогерлари Ангрен Эркин иқтисодий зонаси лойиҳаси доирасида фаолият юритаётган  “Lux Granit”  саноат корхонасида бўлдилар ва унинг  фаолияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар бермоқда Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.