Асемгул Ибраева 50 дан ортиқ кино, телевидение ва медиа-лойиҳаларнинг кастинг директори ва продюсери ҳисобланади. Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли таклифларни муҳокама қилиб, ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.
Яқин кунларда Асемгул Ибраева ВГИК филиали талабалари учун “Кинода кастинг. Киносиновлар" мавзусида маҳорат дарсини ўтказиши режалаштирилган, дея хабар беради Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.