Бироқ Фавқулодда вазиятлар вазирининг сўзларига кўра, яна ёнғин юзага келиш эҳтимоли бор.

Маданий тадбирлар бекор қилинди, интернет манбалари ва телеканаллар тасвирларни оқ-қора рангда узатмоқда.

“Фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати ва фидойилиги учун” вафот этган 14 киши мамлакат Президенти томонидан “Курмет” ордени билан тақдирланди. Улар  “Семей Орманы” давлат ўрмон хўжалиги резевати ходимлари. Қасим-Жомарт Тоқаев иш тартибини ўзгартириб, Вьетнамга ташрифини кейинга қолдирди ва Абай вилоятига учиб кетди. Давлат раҳбари штаб қандай ишлаётганини кўздан кечирди, ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан учрашди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, Абай вилоятидаги ёнғин сайёрамиздаги энг катта ёнғин сифатида тан олинди. Унинг тарқалиш майдони аллақачон 60 минг гектарга етди. Ҳозир вилоятга барча махсус техникалар олиб келинган, 1,5 мингдан ортиқ киши ёнғинни ўчиришда давом этмоқда. Оловдан чиққан тутун яқин атрофдаги ҳудудларга тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқларда Жетису аҳолиси қуюқ тутун ҳақида хабар беришмоқда. Вилоят маркази Толдиқўрғон шаҳри ҳам тутун ичида. Қутқарувчилар кексалар ва нафас олиш тизими касалликларига чалинган одамларга уйдан чиқмасликни маслаҳат бермоқда, деб хабар беради mir24.tv.