Масалан, Қозоғистон шимоли ва шарқида июлда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 4-5 даража юқорилаб кетган.
Июль йилнинг энг иссиқ ойи эканлиги инобатга олинса, бу каби ҳарорат тўлқини қишлоқ хўжалик экин маҳсулотларини ҳаддан ташқари кўп ва тез-тез суғоришни талаб этади. Шундай бўлди ҳам. Қозоғистон шарқи ва Жамбил вилояти асосан қўшни Қирғизистон сув ресурсларига “қараб” қолган. Киров сув омборидаги квота сувни қозоқлар муддатдан олдин ишлатиб қўйишди. Натижада, август бошларига келиб, Киров сув омборида сув қолмади ҳисоб.
Август-сентябрнинг азалдан қуруқ ва иссиқроқ ўтиши, экинлар айни ҳосилга кириш даври (сувни кўпроқ талаб қиладиган давр) экани инобатга олиниб, ҳукумат Жамбилнинг барча туманларида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фермерларга табиий офат ҳисобига имтиёзлар ажратилмоқда, деб хабар беради Uzb_Meteo.