Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ–246-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Фармон билан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун босқичма-босқич ягона QR -код орқали тўловларни қабул қилиш тизими жорий этилиши белгиланган.
Унга кўра, QR-код орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона тартиби ҳамда ягона QR-код тизими иштирокчиларининг вазифалари белгиланди.
Ягона QR-код – фойдаланувчиларга исталган банк ёки тўлов ташкилотининг мобил иловаси орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Мазкур қоидалар қуйидагиларни назарда тутади:
- QR-кодлар статик ва динамик турларга ажратилади;
- барча тўлов тизимларининг ягона QR-код тизими орқали ўзаро интеграцияси таъминланади;
- QR-код тизими оператори томонидан тўловлар ҳақидаги маълумот ва ҳисоб-китобларлар автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади ва реал вақт режимида QR-код тизими иштирокчиларига етказилади;
- QR-код тизими доирасида мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати ва мурожаатларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни юклаб олиш имконияти яратилади.
Қоидаларга кўра, ҳар бир фойдаланувчига мобил иловалар орқали QR-кодни сканерлаш, тўлов суммасини тасдиқлаш ва ҳар бир операция бўйича онлайн маълумотнома олиш ва транзакциялар тарихи билан танишиш имконияти тақдим этилади.