Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Нишонов, туман ҳокими Ў.Мамуров ҳамда сектор рахбарлари иштирок этди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Нишонов вилоятда, шунингдек, Булоқбоши туманида янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Ушбу корхонанинг ишга тушириш натижасида 150 та янги иш ўрни яратилди ва бу орқали маҳалладаги хотин-қизлар бандлигини таъминланди, оилаларнинг моддий ахволи яхшиланди.