Бу камомат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан  ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди. 

Шу каби ҳолат Чироқчи туманида ҳам юз берди. Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Ободонлаштириш бошқармасининг собиқ раҳбари М.С., бош ҳисобчиси Б.Н. ва бошқалар “H.M.” МЧЖга етказиб берилмаган авто эҳтиёт қисмлари учун 100 млн сўм, пиёдалар йўлакчасини чироқлар билан безатиш учун 40,4 млн сўм, “E.T.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан ичимлик суви иншоотини қуришда бажарилмаган иш ҳажмларни қўшиб ёзиш орқали 195,1 млн сўм жами 335,1 млн сўмни ўтказиб бергани аниқланган.

Департаментнинг Конимех туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “N.S.” МЧЖ раҳбари М.Ш. 1 сўм қийматда аукционга чиқарилган 14-сонли мактабнинг эски биносини ютиб олиб, инвестиция мажбуриятини бажармасдан, бинонинг 199,8 млн сўмлик яроқли қурилиш материалларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.