Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти:

- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;

- илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланганди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;

- 2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати;

- қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий этиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси;

- қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси.

Шунингдек, қарор билан Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти деб қайта номланди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 24 апрелдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».