Навоий вилояти Кармана туманидаги "Дўстлик" МФЙда қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивларидаги бугунги ўрганишлар натижасида айрим уй-жойларнинг девор монолитлари нотекис терилгани, қурилиш майдони ҳудуди чиқиндилардан тозаланмагани маълум бўлди.
Бу 2022 йилнинг июнь ойидан қурилиши бошланган, 420 та хонадонли 18 та уй-жойларга эга массивдаги нормаларга амал қилмаслик билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.
Сўнгги 5 ойда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича олиб борилган текширувлар натижасида уй-жойларнинг:
-
-
- ташқи пардозлаш ишлари сифациз бажарилганлиги;
- девор юза қатламлари нотекис қилинганлиги;
- девор бурчакларида бир тўғри чизиқлик таъминланмаганлиги;
- 11-сонли уйнинг пойдевор армокаркаслари ҳимоя қатлами 50 мм фиксаторлар билан таъминланмасдан, амалда турли хил ўлчамдаги табиий тошлардан фойдаланилган ҳолда каркас ўрнатиш ишлари бажарилганлиги аниқланган.
-
Бу бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинган. Қурилиш ишлари бошлангандан бери массивда 16 марта текширувлар ўтказилган бўлса, камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаганлиги сабабли инспекция томонидан 3 марта МЖтКнинг 99-моддасига асосан маъмурий иш ҳужжатлари тайёрланиб, судларга оширилган.
Қурилиш вазирлиги масъулларидан иборат тезкор гуруҳнинг назорат сафарлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.