Меҳмон Ўзбекистонда меҳнат бозорини ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, глобал пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган мамлакатимиз раҳбариятининг қарорлари билан таништирилди. Шунингдек, хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция тизимини шакллантиришнинг ўзига хослиги ҳақида фикр алмашилди.
Ўз навбатида, Қувайт давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмад Халед Ал-Джиран бу борадаги Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолаб, меҳнат ресурслари соҳасидаги ўзаро фойдали ҳамкорлик учун кенг истиқболлар мавжуд эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Қувайт давлатида талаб этиладиган ихтисосликлар бўйича ишга жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида келгусидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор асосида ривожлантириш зарурлиги хусусида сўз юритилди, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.