Фойдали модел қуёш технологияси соҳасига, хусусан, қуёш энергияси ёрдамида сувни иситиш, турар-жой, фуқаролик ва саноат бинолари ва коммунал объектларни иссиқлик билан таъминлашда қўлланилади.
Фойдали моделнинг аналоглардан афзаллиги — иссиқликни тўплаш самарадорлигини ошириш ва иссиқлик қабул қилувчи панелларни демонтаж қилиш ва йиғишда қулайликни таъминлашдан иборат.
Фойдали модел муаллифи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Физика-Қуёш" илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Физика-техника институтига ФAП 01691 рақамли патент берилди, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.